Домкет Domket
Домкет Domket
Домкет Domket

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОМКЕТ

DOMKET

 

Препаратнинг савдо номи: Домкет

Таъсир этувчи модда (ХПН): гемцитабин гидрохлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

Хар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гемцитабин гидрохлориди АҚШ Ф, гемцитабинга эквивалент - 200 мг

ёрдамчи моддалар:

Маннитол                                                                                                 етарли миқдорда

Инъекция учун сув                                                                                  етарли миқдорда

Гемцитабин гидрохлориди - оқ ёки деярли оқ қаттиқ модда, сувда эрийди, метанолда кам эрийди, этанол ва поляр органик эритмаларда деярли эримайди.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган масса ёки йирик заррачали (агрегатлар билан) кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши восита.

АТХ коди: L01BC05

 

Фармакологик хусусиятлари

Гемцитабин (инъекциялар учун гемцитабин, АҚШ Ф) - ўсмаларга қарши фаоллик намоён қилувчи нуклеозидли аналог. Гемцитабин гидрохлориди - цитидин 2-деокси-2,2-дифторо-моногидрохлорид (бета-изомер). Гемцитабиннинг эмперик формуласи C9H11F2N3O4*HCI, молекуляр массаси - 299,66.

Таъсир механизми

Гемцитабин гидрохлориди хужайраларга нисбатан фазали спецификлик намоён қилади, уларни ДНК синтези вақтида (S фаза) йўқ қилади, шунингдек хужайраларнинг ўсишини  G 1/S - фазада боғлаши орқали блоклайди. Гемцитабин гидрохлориди фаол дифосфатли ва трифосфатли нуклеозидларгача хужайра ички нуклеозид-киназалар томонидан метаболизмга учрайди. Гемцитабин гидрохлоридининг цитотоксик самараси дифосфатли ва тирфосфатли икки комбинацияси таъсирининг оқибатида кузатилади, улар ДНК синтезини ингибиция қилинишига олиб келади. Дастлаб гемцитабин дифосфат ДНК синтези учун дезоксинуклеозид трифосфатлар реакцияларини катализация бўлишига жавобгар рибонуклеотидли редутазани ингибиция қилади. Дифосфатли нуклеозид билан бу ферментнинг ингибиция қилиниши дезоксинуклеотидларнинг, шу жумладан dCTP ни концентрациясини камайишига олиб келади. Гемцитабин трифосфат ДНК га жойлашишда

dСТО ва dСТР билан рақобатлашади. Хужайра ички dCTP концентрациясини пасайиши (дифосфат таъсирида кузатиладиган) гемцитабин тирфосфатни ДНК га жойлашишини чақиради. Гемцитабин нуклеотиди ДНК га жойлашгандан кейин, унинг занжирни давом этиши учун фақат бир нуклеотид қўшилади. ДНК-полимераза-эпсилон гемцитабин нуклеотидини йўқотишга ва ДНК нинг ўсувчи занжарини ўзгартиришга қодир эмас. Лимфобластом хужайраларида гемцитабин гидрохлориди хужайраларнинг нобуд бўлишини характерли дастурларидан бири - ядро ичидаги ДНК нинг фрагментациясини чақиради.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Гемцитабин гидрохлоридининг фармакокинетикаси турли қаттиқ ўсмалари бўлган 353 пациентларда (2/3 эркаклар) ўрганилган. Фармакокинетик кўрсаткичлари қисқа                     (70 минутдан кам) ёки давомли (70-285 минут) инфузияларда хафталик интерваллар билан турли вақт даврилари давомида даволанган ушбу пациентлар учун ҳисобланган. Гемцитабин гидрохлоридининг умумий дозаси 500 дан 3600 мг/м2 орасида бўлган. Гемцитабин гидрохлоридининг фармакокинетикаси пропорционал ва қиёслашнинг икки моделлари билан таърифланади. Бир ёки кўпсонли дозалар билан даволаш натижаларини тахлиллари, гемцитабин гидрохлоридининг тақсимланиш хажмига инфузиянинг давомийлиги ва пациентнинг жинси таъсир қилади, гемцитабин гидрохлоридининг клиренсига пациентнинг ёши ва жинси таъсир қилади. Клиренси ва тақсимланиш хажмидаги пациентларнинг характеристикаси ва инфузион даволаш давомийлигига боғлиқ. Бундай фарқлар ярим чиқарилиш даври ва фаол модданинг қон плазмасидаги концентрациясининг ўзгаришини натижаси бўлган.

Препаратни аёллар ва кекса пациентларда клиренсини пасайиши ҳар қандай буюриладигин дозада гемцитабин гидрохлоридининг концентрациясини ошишига олиб келади. Инфузия давомийлиги оширилганда тақсимланиш ҳажми ошади. Гемцитабин гидрохлоридининг тақсимланиш ҳажми 70 минутдан кам инфузиядан кейин 50 л/м2 ни ташкил қилади, бу қисқа инфузиядан кейин препаратнинг энг катта тақсимланиш ҳажмини акс эттиради. Давомли инфузияларда тақсимланиш ҳажми 370 л/м2 ни ташкил қилади, бу гемцитабин гидрохлоридини тўқималар ичида мувозанатга секин эришишини акс эттиради.

Метаболизми ва чиқарилиши

Қон плазмасида dFdU фаол бўлмаган метаболитининг максимал концентрациясига инфузия тўхтатилгандан кейин 30 минут ўтгач эришилади ва сўнгра метаболит сийдик билан кейинги биотрансформациясисиз чиқарилади. Препарат ҳар хафтада юборилганда метаболит тўпланмайди, лекин метаболитни чиқарилиши буйрак фаолиятига боғлиқ, шунинг учун буйрак фаолияти пасайганда у тўпланиши мумкин. Гемцитабин гидрохлоридини тўпланишига буйрак ёки жигар етишмовчилигининг таъсири ўрганилмаган.

Фаол метаболит - гемцитабин трифосфатини қоннинг периферик кўп ядроли хужайраларидан ажратиш мумкин. Терминал фазада гемцитабин трифосфат учун кўп ядроли хужайралардан ярим чиқарилиш даври 1,7 дан 19,4 соатгача ўзгаради. Қисқа инфузияда гемцитабин гидрохлоридининг ярим чиқарилиш даври 32-94 минутни ташкил қилади, давомли инфузияда бу қиймат 245-638 минутни ташкил қилади ва пациентнинг ёши ва жинсига боғлиқ. Шундай қилиб, давомли инфузияларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми ошади.

 

Қўлланилиши

Тухумдонлар раки: Платина препаратлари билан биринчи йўналиш даволаш якунлангандан кейин камида 6 ой ўтгач ривожланган тухумдонларнинг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик эпителиал карциномасини қайталаниши (карбоплатин билан мажмуада).

Сут безининг раки: Антрациклин сақловчи препаратлар билан адъювант/ноадъювант химиотерапиядан кейин сут безининг операция қилиб бўлмайдиган локал қайталанувчи ёки метастатик раки (паклитаксел билан мажмуада).

Ўпкаларнинг майда хужайрали бўлмаган раки: Биринчи йўналиш даволаш сифатида ўпкаларнинг махаллий-тарқалган ёки метастатик майда хужайрали бўлмаган раки (паклитаксел билан мажмуада ёки кекса пациентларда ёки ЖССТ шкаласи бўйича холатининг баҳоси 2 бўлган пациентларда монотерапия тартибида).

Қовуқ раки: Цисплатин билан мажмуада қовуқнинг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик раки.

 

Меъда ости бези раки: Меъда ости безининг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик аденокарциномасида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Гемцитабин гидрохлориди фақат вена ичига инфузия кўринишида ишлатилади.

Суюлтирилгандан кейин, вена ичига инфузия учун. Суюлтирилгандан кейин эритма тиниқ, оч-сариқ рангли бўлиши керак.

Гемцитабин ўсмаларга қарши химиотерапия ўтказиш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида юборилиши керак.

Қовуқ раки

Гемцитабиннинг дозаси 1000 мг/м2 ни ташкил қилади ва 30 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади. Препарат цисплатин билан мажмуада хар 28-кунлик курснинг           1, 8 ва 15 кунлари юборилиши керак. Цисплатин 70 мг/м2 дозада хар 28 кунлик курснинг         1-нчи ва 2-нчи кунлари гемцитабин инфузиясидан кейин дарҳол юборилади. Сўнгра ушбу тўрт хафталик курс такрорланади. Пациентда ривожланган токсиклик даражасига қараб, Гемцитабиннинг дозаси кейинги даволаш курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин.

Меъда ости безининг раки

Тавсия этилган доза 1000 мг/м2 ни ташкил қилади ва 30 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади. Қабул қилишни 7 хафтагача хар хафтада бир марта такрорлаш керак, шундан кейин бир хафталик танаффус қилиш керак. Кейинги цикллар 4 хафта ичидан 3 хафтаси давомида кетма-кет хар хафтада бир марта юборишдан ташкил топиши керак. Пациентда ривожланган токсиклик даражасига қараб, Гемцитабиннинг дозаси кейинги даволаш курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин.

Ўпкаларнинг майда хужайрали бўлмаган раки (Монотерапия)

Тавсия этилган доза 2000 мг/м2 ни ташкил қилади ва 30 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади. Қабул қилишни хар хафтада бир марта 3 хафта давомида такрорлаш, шундан кейин бир хафталик танаффус қилиш керак. Ушбу тўрт хафталик цикл сўнгра такрорланади. Пациентда ривожланган токсиклик даражасига қараб, Гемцитабиннинг дозаси кейинги даволаш курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин.

Мажмуавий қўлланилиши

Тавсия этиладиган доза тана юзасига 1250 мг/м2 ни ташкил қилади, даволаш циклининг (21 кун) 1 ва 8-нчи кунлари вена ичига 30 минут давомида томчилаб юборилади. Пациентда ривожланган токсиклик даражасига қараб, Гемцитабиннинг дозаси даволашнинг кейинги курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин. Цисплатин хар 3 хафтада бир марта 76-100 мг/м2 дозада ишлатилади.

Сут безининг раки

Паклитаксел 21-кунлик курснинг 1-нчи куни 3 соат давомида вена ичига томчилаб         175 мг/м2 дозада юборилади. Гемцитабин паклитакселдан кейин 21-кунлик курснинг           1-нчи ва 8-нчи кунлари 1250 мг/м2 дозада 30 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади. Пациентда ривожланган токсиклик даражасига қараб, Гемцитабиннинг дозаси даволашнинг кейинги курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин. Гемцитабин паклитакселни мажмуавий юбориш олдидан гранулоцитларнинг мутлақ миқдори 1,5 (х 109/л) дан паст бўлмаслиги керак.

Тухумдонлар раки

Карбоплатин билан мажмуавий қўллашда Гемцитабинни ҳар 21-кунлик курснинг 1-нчи ва 8-нчи кунлари 30 минут давомидаги вена ичига инфузия кўринишида 1000 мг/м2 дозада юбориш тавсия этилади. Карбоплатин гемцитабиндан кейин курснинг 1-нчи куни                    минутига 4 мг/мл дозада қўлланади. Пациентда ривожланган токсиклик даражасига қараб, гемцитабиннинг дозаси даволашнинг кейинги курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин.

 

Токсикликни мониторинги ва токсиклик оқибатида дозалашни ўзгартириш

Гематологик бўлмаган токсиклик оқибатида дозалашни ўзгартириш

Гематологик бўлмаган токсикликни аниқлаш учун вақти-вақти билан жисмоний кўрик ўтказиш ва жигар ва буйраклар фаолиятини текшириш керак. Пациентларда ривожланган токсиклик даражасига қараб, Гемцитабиннинг дозаси даволашнинг кейинги курсларида ёки бошланган курс давомида камайтирилиши мумкин. Кўнгил айниши ёки қусишдан ташқари оғир ногематологик токсиклик (3 ёки 4 даражали) ривожланганда, даволовчи шифокорнинг қарори бўйича Гемцетабин билан даволашни тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Шифокор токсик таъсири тугади деб хисобламагунича, препаратни юбориш тўхтатилиши керак.

Гемцитабин билан мажмуавий юборишда цисплатин, карбоплатин ёки паклитакселнинг дозалаш ўзгартирилганда, ушбу дори воситаларининг қўллаш бўйича йўриқномаларига амал қилиш керак.

Гематологик токсиклик оқибатида дозалашни ўзгартириш

Курснинг бошида

Қўллашга кўрсатмалардан қатъий назар Гемцитабиннинг ҳар бир дозасини юбориш олдидан қондаги тромбоцитлар ва гранулоцитлар даражасини назорати ўтказилиши керак. Навбатдаги курсни бошлаш олдитдан пациентлар 1500 (х 106/л) дан кам бўлмаган гранулоцитлар ва 100000 (х 106/л) дан кам бўлмаган тромбоцитлар мутлақ миқдорига эга бўлишлари керак.

Курс давомида

Цикл давомида гемцитабиннинг дозалашдаги ўзгаришлар қуйидаги жадвалларга мувофиқ ўтказилиши керак:

Қовуқ раки, ўпкаларнинг майда хужайрали бўлмаган раки ва меъда ости бези ракини даволаш курси давомида, монотерапияда ёки цисплатин билан мажмуада юборилаётган Гемцитабиннинг дозалашни ўзгартириш

Гранулоцитларнинг (х 109/л) мутлақ миқдори

Тромбоцитлар миқдори

(х109/л)

Гемцитабиннинг стандарт

дозасидан фоиз (%)

> 1                     ва

> 100                   

100

0,5-1                 ёки

50-100

75

< 0,5                 ёки

< 50               

Юборишни кейинга қолдириш*

 

* Тўхтатилган даволаш гранулоцитларнинг мутлақ миқдори камида 0,5 (х109/л), тромбоцитларнинг миқдори 50 (х109/л) га етмагунча бошланган цикл давомида қайта тикланмайди.

 

Сут безининг ракида паклитаксел билан мажмуада юборилаётган Гемцитабиннинг дозалашни ўзгартириш

Гранулоцитларнинг (х 109/л) мутлақ миқдори

Тромбоцитлар миқдори

(х109/л)

Гемцитабиннинг стандарт

дозасидан фоиз (%)

>1,2                     ва

> 75                   

100

1 - < 1,2               ёки

50-75                

75

0,1 < 1                  ва

≥ 50                  

50

< 0,7                    ёки

< 50                   

Юборишни кейинга қолдириш*

 

* Тўхтатилган даволаш бошланган курс давомида қайта тикланмайди. Гранулоцитларнинг мутлоқ миқдори камида 1,5 (х109/л), тромбоцитларнинг миқдори эса 100 (х109/л) га етганда, даволаш навбатдаги курснинг 1-нчи кунидан қайта тикланади.

 

Тухумдонларининг ракида карбоплатин билан мажмуада юборилаётган Гемцитабиннинг дозалашни ўзгартириш

Гранулоцитларнинг (х 109/л) мутлақ миқдори

Тромбоцитлар миқдори

(х109/л)

Гемцитабиннинг стандарт

дозасидан фоиз (%)

> 1500                  ва

≥ 100000                   

100

1000 - 1500         ёки

75000-99999               

50

< 1000                 ёки

< 75000                   

Юборишни кейинга қолдириш*

 

* Тўхтатилган даволаш бошланган курс давомида қайта тикланмайди. Гранулоцитларнинг мутлақ миқдори камида 1500 (х109/л), тромбоцитларнинг миқдори эса 100 (х109/л) га етганда, даволаш навбатдаги курснинг 1-нчи кунидан қайта тикланади.

Кейинги курсларда барча кўрсатмалар учун гематологик токсиклик учун дозалашни ўзгартириш

Гематологик токсикликнинг қуйидаги белгилари холида Гемцитабиннинг дозаси курснинг дастлабки бошланғич дозасидан 75% гача камайтирилган бўлиши керак:

  • Гранулоцитларнинг мутлақ миқдори 5 кундан кўпроқ давомида < 0,5 х 109/л.
  • Гранулоцитларнинг мутлақ миқдори 53кундан кўпроқ давомида < 0,1 х 109/л.
  • Фебрил нейтропения
  • Тромбоцитлар < 25 х 109
  • Токсиклилик туфайли даволаш курсини бошлашни бир хафтадан кўпроққа кечиктириш

 

Юбориш усули

Гемцитабин инфузия вақтида яхши ўзлаштирилади ва амбулатор юборилиши мумкин. Экстравагация холида инфузияни дархол тўхтатиш ва бошқа қон томир ишлатиб қайта тиклаш керак. Препарат юборилгандан кейин пациент кузатув остида бўлиши керак.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Ушбу гуруҳ пациентлар учун тавсия этиладиган дозалар бўйича керакли маълумот бўлмаганлиги туфайли, жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Гемцитабин эҳтиёткорлик билан юборилиши керак.

Кекса пациентлар (> 65 ёш)

Гарчи гемцитабиннинг клиренси ва ярим чиқарилиш даври ёш ўтиши билан ўзгарса ҳам, кекса беморларда дозага тузатиш киритиш зарурати хақида маълумотлар йўқ.

Юбориш усули

Гемцитабин инфузия вақтида яхши ўзлаштирилади ва амбулатор юборилиши мумкин. Экстравагация холида инфузияни дархол тўхтатиш ва бошқа қон томир ишлатиб қайта тиклаш керак. Препарат юборилгандан кейин пациент кузатув остида бўлиши керак.

Болалар (18 ёшдан кичик)

Хавфсизлиги ва самарадорлиги хақида маълумот етарли бўлмаганлиги оқибатида, Гемцитабин 18 ёшдан кичик болаларда ишлатиш учун тавсия этилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Суяк кўмигининг гипоплазияси (миелосупрессия) - гемцитабин гидрохлориди билан даволашнинг асосий дозага боғлиқ ножўя самараси. Турли текширишларда кузатилган: анемия, лейкопения, тромбоцитопения ва бошқа гематологик бузилишлар. Лекин гемцитабин гидрохлоридининг умумий гематологик фаоллиги, хатто препаратнинг юқори дозаларида ҳам, ўртача сифатида баҳоланади.

Гемцитабин гидрохлориди билан даволаш вақтида катта бўлмаган қон кетишлар ва петехиялар кузатилиши мумкин.

Гемцитабин гидрохлориди билан даволашда шунингдек тромбоцитопения намоён бўлади. Лекин тромбоцитопения ҳоллари кам бўлган (1,2% пациентларда ёки кам), симптомлари - етарлича кучсиз ва клиник аҳамиятсиз. Бундан ташқари, гемцитабин гидрохлориди билан даволашда кумулятив токсикликнинг белгилари ва симптомлари кузатилмаган. Гемцитабин гидрохлориди билан даволашда юрак фаолиятини бузилиши - аритмия, инфаркт, юрак етишмовчилиги, айрим ҳоллари хақида хабар берилган. Бундан ташқари, препарат қабул қилинганда капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши, гипертония, шишлар бўлиши мумкин. Оғир гипертониянинг алоҳида ҳоллари кузатилган. Шунингдек гемцитабин гидрохлоридини юбориш билан боғлиқ бўлган парестезия, уйқусизлик ҳам кузатилган. Даволашда кўпинча клиник инфекция билан боғлиқ бўлмаган иситма, шунингдек кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзиятлар, шиллиқ қавати фаолиятини бузилиши ҳам кузатилган. Кўпинча протеинурия ва гематурия, кам ҳолларда - нефротоксиклик ва гемолитик уремик синдроми кузатилган.

Гемцитабин гидрохлоридини қабул қилаётган пациентларда, шунингдек плазмада трансаминазалар даражасини вақтинчалик ошиши кузатилган, лекин у симптомсиз бўлган. Кўпинча даволаш вақтида диспноэ, камроқ - ўпкадан қон кетиши, фатал ўпка етишмовчилиги, нафасли стресс-синдром намоён бўлади. Бундан ташқари, гемцитабин гидрохлориди билан даволашда алопеция, ва тошма, прурит, радиацион дерматит, эритема, терини яраланиши, сохта лимфомалар, астения ва суякларда оғриқ кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш  мумкин бўлмаган холатдар

Гемцитабин гидрохлоридини препаратга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

 

Огоҳлантиришлар

Агар инфузия вақти 60 минутдан кўпроқ ва инфузиялар тез-тезлиги 1 хафтадан кўпроқни ташкил қилса, препаратнинг токсиклиги намоён бўлиши мумкин.

Гемцитабин гидрохлориди суяк кўмигининг фаолиятини сусайтиради. Суяк кўмиги фаолиятининг сусайишини кўринишлари: лейкопения, тромбоцитопения, анемия. Миелосупрессия одатда дозага боғлиқ. Даволаш курсининг хаммаси давомида миелосупрессия кўринишларига пациентларни назорат қилиш керак. Гемцитабин гидрохлориди ишлатилганда кам ҳолларда гематологик-уремик синдром кузатилади. Гемцитабин гидрохлоридини ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Гемцитабин гидрохлоридини ҳомиладор аёлларда қўллашни хавфсизлиги хақида маълумотлар йўқ. Гемцитабин гидрохлориди кунига 1,5 мг/кг дозада (мг/м2 га қайта хисоблаганда тавсия этилган одам дозасининг тахминан 1/200) эмбриотоксик ва сичқонлардаги тажрибаларда ҳомиланинг шаклланишини (танглайни бўлиниши, суяк тўқималарини шаклланиш жараёни (оссификация)) бузилишларини чақиради. Гемцитабин гидрохлориди кунига 0,1 мг/кг дозада (мг/м2 га қайта ҳисоблаганда тавсия этилган одам дозасининг тахминан 1/600) фетотоксик ва қуёнлардаги тажрибаларда ҳомиланинг аномалияларини (ўпка артериясини бузилиши, ўт қопини йўқлиги) чақиради. Эмбриотоксиклик ҳомиланинг яшаб қолишини пасайиши, ўлчамларини камайиши, ривожланишини кечикиши билан характерланади. Пациентларни гемцитабин гидрохлоридини у ҳомиладорликда ишлатилганда хомилага нисбатан потенциал хавфлилиги ёки гемцитабин гидрохлориди билан даволаш давомида ҳомиладорликни хавфсизлиги хақида огоҳлантириш керак.

Гемцитабин гидрохлоридини қўллаш ўпка токсиклигига олиб келиши мукмкин. Бу холатни тутиб турувчи даволаш чоралари ёрдамида яхшилаш мумкин.

Гемцитабин гидрохлориди билан даволашда шунингдек буйрак етишмовчилиги ва гемолитик уремик синдром ҳам кузатилган.

 

Махсус кўрсатмалар

Умумий: Гемцитабин гидрохлориди билан даволанаётган пациентларни, химиотерапевтик препаратларни ишлатиш тажрибасига эга бўлган тажрибали шифокор назорат қилиши керак. Кўпчилик ножўя самаралари қайтувчилиги туфайли, улар намоён бўлганда гемцитабин гидрохлориди билан даволашни тўхтатишнинг зарурати йўқ, асосан дозани пасайтириш ёки тузатиш киритиш мумкин. Пациенлар-аёллар, айниқса кекса, даволашни навбатдаги курсларини давом эттирмаслик мойиллигига эгалар.

Лаборатория кўрсатгичлари: Гемцитабин гидрохлориди билан даволашдаги пациентларда доимо қон манзарасини, шу жумладан дифференциал хужайралар ва тромбоцитлар миқдорини, назорат қилиш керак. Агар суяк кўмигининг супрессияси кузатилса, даволашни бошқа турга алмаштириш керак. Даволашни бошлашгача ва вақти-вақти билан кейин жигар ва буйрак фаолиятини лаборатор бахолашни ўтказиш керак.

Канцерогенлик, мутагенлик, фертилликка таъсири: Гемцитабин гидрохлоридининг канцероген потенциалини аниқлаш учун хайвонларда узоқ муддатли текширишлар ўтказилмаган. Лимфомани (L5178Y) қисқа текширишда гемцитабин гидрохлорид in vitro аҳамиятли мутациялар чақирган ва кластоген бўлган.

Сичқонлардаги in vivo шу жумладан кўпядроли тадқиқотлар, гемцитабин гидрохлоридини Эймс тестида салбий бўлганлигини кўрсатган, in vitro шароитида ДНК синтезини ва хромосомали аберрациялар чақирмаган. Эркак сичқонларда гемцитабин гидрохлориди кунига 1,5 мг/кг дозада (мг/м2 дозада тавсия этилгандан тахминан 1/700) юборилганда фертилликка таъсири кузатилмаган. Сперматогенезни сусайиши, имплантацияларни пасайиши кузатилган. Урғочи сичқонларда гемцитабин гидрохлориди кунига 1,5 мг/кг дозада (мг/м2 дозада тавсия этилгандан тахминан 1/200) вена ичига юборилганда фертилликка таъсири кузатилмаган, лекин препарат кунига 0,25 мг/кг дозада (мг/м2 дозада тавсия этилгандан тахминан 1/300) вена ичига юборилганда фето- ва эмбриотоксиклик кузатилган.

Ҳомиладорлик: D тоифаси: Эмизишда қўлланилиши. Гемцитабин гидрохлориди ва унинг метаболитларини кўкрак сутига киришини кинетикаси ўрганилмаган. Янги туғилган чақалоққа нисбатан гемцитабин гидрохлоридининг потенциал мумкин бўлган жиддий ножўя реакциялари оқибатида, даволаш давомида, препаратни она учун мухимлигини ва болага нисбатан потенциал хавфини эътиборга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Кекса пациентларда қўлланиши: Ёш гемцитабин гидрохлоридининг клиренсига таъсир қилади. 65 ёшдан ошган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. Кекса ёшда кўпинча 3 ёки 4 даражали тромбоцитопения намоён бўлади.

Гемцитабин гидрохлоридининг клиренсига шунингдек пациентнинг жинси хам таъсир қилади. Кекса пациенткалар жуда тез-тез даволаш курсини давом эттирмайдилар, уларда    3 ёки 4 даражали нейтропения, шунингдек тромбоцитопения кузатилади. Эркаклар ва аёллардаги текширишларда гемцитабин гидрохлориди билан даволашда ножўя реакциялар даражаси фарқ қилмаган.

Педиатрияда қўлланиши: Гемцитабин гидрохлоридини болаларда қўллаш ўрганилмаган. Болаларда уни қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: Бундай пациентларда гемцитабин гидрохлориди ишлатилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Гемцитабин гидрохлоридини оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш ўрганилмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири: Гемцитабин гидрохлориди ишлатилганда дориларнинг ўзаро таъсири кузатилмаган. Гемцитабин гидрохлориди билан дори воситаларининг ўзаро таъсири бўйича махсус текширишлар ўтказилмаган.

Радиацион даволаш: Радиацион даволаш билан мажмуада гемцитабин гидрохлоридини қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш, мунтазам шифокор назорати билан таъминланиши керак.

Гемцитабин антидоти маълум эмас.

 

Чиқарилиш шакли

10 мл хажмли бромбутил тиқинли ва очилувчи қопқоқли антибиотиклар учун шиши флаконларда (АҚШ Ф тар 1), бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Препарат 15оС дан 20оС гача ҳароратда сақлансин, музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи

"Admac Lifesciences", Индия.